Анчелоттининг ўғли «Бавария»да жисмоний тайёргарликка жавоб беради

«Бавария» клубининг янги бош мураббийи Карло Анчелотти мураббийлар штабини шакллантириб бўлган.

Унинг штабида узоқ йиллик ёрдамчиси Пол Клемент бўлади. У Анчелотти билан «Челси», «Реал» ва «ПСЖ»да бирга ишлаган. У 2015 йили «Дерби Каунти»ни бошқара бошлаган, 2016 йилнинг февралида жамоани тарк этганди.

Шунингдек, клуб штабида Ҳерман Ҳерланд ҳам қолади. У Гвардиола, Хайнкес ва Луи ван Гаал вақтида ҳам клубда бўлган.

Жисмоний тайёргарлик бўйича мураббийликка Жованни Маури тайинланади. У «ПСЖ»да Анчелоттига ёрдамчи бўлган. Бундан ташқари, отаси билан «Реал»да бирга ишлаган Давиде Анчелотти ҳам штабга киритилади.