Россия спорт вазири, Россия футбол иттифоқи президенти Виталий Мутко Россия терма жамоасининг Европа чемпионати гуруҳ босқичидан чиқиб кетиши Россия футболи қай савиядалигини, бугунги кунда жамоада юқори савиядаги ўйинчилар йўқлигини кўрсатди, деб айтди. 20 июнда Россия Уэльсга қарши учрашувда 0:3 ҳисобида ютқазди ва ўз гуруҳида бир очко билан охирги ўринни эгаллади ҳамда мусобақанинг плей-офф босқичига чиқа олмади.

"Шундай бўлди – бизда футбол савияси шунақа. Бунинг устида ишлаш керак. Тан олиш керакки, бизда шундай савиядаки футболки, юқори савиядаги ўйинчилар йўқ. Объектив вазият шундай.

Бир соат ичида ҳеч нарса қилиб бўлмайди – чемпионат савияси ўсиши, ўйинчилар пайдо бўлиши лозим. Бу билан шуғулланиш ва бир-бирини йўқ қилиш керак эмас. Сизга уларда меъёрдаги жисмоний даража бордек туюлади, бироқ 6-7 ўйинчи бундай юқори савияда биринчи бор иштирок этди. Кўпчиликда умуман ўсиш, интилиш, такомиллашишга истак йўқдир, бу ерда эса ҳаммаси "қилолмайман" орқали қилинади.

Бу ерда кўплаб ўзига хос жиҳатлар бор: руҳий борада тинчгина ортга қайтиб, бундай мусобақаларда ўйнашни билиш керак. Гуруҳдан чиқишни ўрганиш лозим. 2008 йилдан кейин футбол орқага кетгани объектив ҳақиқат. Бироқ ўшанда шундай ўйинчилар бор эди, улар Европа клубларида ўйнашарди, бошқа савиядаги футболчилар.

Биз барчамиз – мухлислар, миллионлаб одамлар дилимиз хуфтон бўлмоқда. Хулосалар чиқарамиз. Барча қўллаб-қувватлаганларга раҳмат, буни қилишда давом этинг", деб Мутко айтган сўзларни келтириб ўтди ТАСС ахборот агентлиги.