Турк футбол ихлосмандлари футбол бўйича ўтаётган Европа чемпионати кунларида Эйфель минорасини миллий байроқлар билан безаш борасидаги овоз беришда фаоллик кўрсатмоқда. Бу ҳақда Париж мерияси матбуот хизмати хабар бермоқда.

Твиттерда олиб борилаётган овоз бериш якунига кўра, Эйфель минораси чироқли шоу марказида бўлади. Сўнгги ўйин тугаши билан кунлик овоз бериш натижалари ҳисоблаб чиқилади ва энг кўп овоз берган жамоа мухлисларининг мамлакати байроғи туси 10 дақиқа мобайнида минорада порлаб туради.

"Мусобақа бошланган буён биз 8 млн овоз тўпладик. Энг фаоллари турк футбол ихлосмандларидир. Иккинчи ўринда инглизлар бормоқда. Учинчи ўринда эса французлар бормоқда", - дейилади матбуот хизмати берган маълумотда.