Евро-2016 турнирининг гуруҳ босқичи ўйинлари якунланаётган вақтда плей-оффда иштирок этишни ҳал қилган жамоаларнинг рақиблари аниқланмоқда.

Плей-офф сеткасининг пастки қисмидан Италия, Испания, Англия, Франция ва Германия терма жамоалари ўрин олишди. Улар жами 11 марта жаҳон чемпиони ва 9 марта Европа чемпиони бўлишган. Бу жамоалардан фақат биттаси финалга чиқади.

Плей-оффнинг юқори қисмидан Польша, Швейцария, Хорватия ва Уэльс терма жамоалари ўрин олишди. Катта эҳтимол билан Португалия ҳам уларнинг сафига кириши мумкин. Бу терма жамоалар йирик мусобақаларда ғалаба қозонишмаган ва улардан фақат биттаси финалга чиқади.