Россиянинг "ЛУКОЙЛ" нефть компанияси Ўзбекистондаги лойиҳалар учун молиявий ресурсларни жалб қилишни режалаштирмоқда. Бу ҳақида компания вице-президенти Александр Матицин маълум қилди. 

Унинг сўзларига кўра, "ЛУКОЙЛ" Ўзбекистонда газни қайта ишловчи заводнинг қурилиш лойиҳасини молиялаштириш имкониятларини кўриб чиқмоқда, шартноманинг умумий қиймати - тахминан 2,6 миллиард доллар. 

У Россия компаниясининг кредит воситаларини жалб қилиш бўйича жанубий кореялик агентликлар билан музокаралар ўтказаётганини таъкидлади. 

"Жанубий Кореянинг экспорт агентлиги билан музокаралар олиб борилмоқда, бу компания маблағларини чалғитмаслик учун лойиҳа молиялаштируви бўлиши мумкин", - дея изоҳ берди у.

Шунингдек Матицин лойиҳада маҳсулотлар тақсимотига доир келишув шарти  яхшиланганини қўшиб қўйди, бу унинг даромадини кўпайтириш имконини берди, шу боис молиялаштиришни жалб қилишга оид муаммолар кутилмайди.