Покистон Ислом Республикаси Президенти Мамнун Ҳусайн Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлисида иштирок этиш учун 22 июнь куни Ўзбекистонга ташриф буюрди. Бу ҳақда “ЎзА” хабар бермоқда.

Тошкент халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Шавкат Мирзиёев кутиб олди.
  
Покистон Президенти мамлакатимизга ташрифини қадимий Самарқандни зиёрат қилишдан бошлади. Олий мартабали меҳмон Президентимиз Ислом Каримов ташаббуси билан қайта қурилган Имом Бухорий мажмуасини зиёрат қилди. 

Дунёга машҳур Регистон мажмуаси билан танишув ва бу ердаги миллий ҳунармандлик буюмлари намойиши ҳам Покистон Президентида катта таассурот қолдирди. Мирзо Улуғбек, Шердор ва Тиллакори мадрасалари халқимизнинг бой маданияти, аждодларимизнинг юксак ақл-заковатидан далолат бериши алоҳида қайд этилди.

Фото: ЖАҲОН АА