Мадриднинг "Реал" клуби ўз тарбияланувчиси Алваро Моратани "Ювентус"дан сотиб олди. Бу ҳақда Tribuna.Uz хабар бермоқда.

Манбада айтилишича, Мората Европа чемпионатидан кейин "Реал"нинг асосий жамоасига бориб қўшилади. Таъкидлаш жоиз, Моратанинг трансфер нархи "Реал" учун 30 миллион еврони ташкил этарди.