2016 йилнинг 20-22 июнь кунлари Тошкент шаҳрида Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар Миллий координаторлари кенгашининг йиғилиши бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ сайти хабар тарқатди.

Йиғилишда Қирғизистон Республикаси, Қозоғистон Республикаси, Россия Федерацияси, Тожикистон Республикаси, Хитой Халқ Республикаси ва Ўзбекистон Республикасининг мухтор делегациялари томонидан ШҲТда Ўзбекистон раислигининг якунланаётган босқичи ва ШҲТнинг Тошкент саммитига тайёргарлик билан боғлиқ долзарб масалалар кўриб чиқилди ҳамда ШҲТ Давлат раҳбарлари кенгаши мажлисининг якуний ҳужжатлари келишилди.