«Атлетико» ярим ҳимоячи Антуан Гризманн билан янги шартнома имзолади. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда.

Манбада айтилишича, Гризман 2021 йилгача амал қиладиган шартномага имзо чеккан.

«Жамоада қолганимдан хурсандман. Ҳар йили кучлироқ бўлишга ҳаракат қиламан. Бу учун менга мураббий ва жамоадошларим ёрдам беришади. «Атлетико» юксак мақсадларни кўзламоқда. Бу учун бор кучимни бераман»,- дейди Гризманн.