Россия терма жамоаси Европа чемпионатини гуруҳ босқичиданоқ тарк этди. Бутун мамлакат футболчиларни танқид қилмоқда. Кўпчиликка футболчиларнинг шундай ўйин билан ҳам клубларида миллионлаб маош олишлари ёқмаган.

Ижтимоий тармоқлардаги рус фойдаланувчилари орасида бир сурат машҳур бўлиб кетди. Унда мультфильм қаҳрамони бўлган қуён тасвирланган ва сурат остига «Мен ҳам футбол ўйнашни билмайман. Қани менинг миллионларим» деган ёзув илова қилинган.

Эслатиб ўтамиз, Россия терма жамоаси Европа чемпионатининг В гуруҳидан ўрин олганди. Руслар гуруҳда Словакия ҳамда Уэльсга имкониятни бой беришди ва фақат Англия билан дуранг ўйнашди.

Манба: Tribuna.uz