Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов 24 июнь куни Кўксаройда Мўғулистон Республикаси Президенти Цахиагийн Элбегдорж билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда “ЎзА” хабар бермоқда.

Президентимиз Ислом Каримов учрашувда Мўғулистон Президентининг мамлакатимизга ташрифи ўзаро ҳамкорликни фаоллаштиришга кенг йўл очишини таъкидлади. 

Ўзбекистон ва Мўғулистонда ҳамкорликни ривожлантириш учун имкониятлар кўп. Турли соҳаларни ўрганиш, фойдаланилмаётган ресурсларни ишга солиш, истиқболли лойиҳалар ишлаб чиқиш мамлакатларимиз ва халқларимиз манфаатига хизмат қилади. 

Учрашувда савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги алоқаларни кенгайтириш масалаларига эътибор қаратилди.

Фото: ЎзА