Япония терма жамоасининг собиқ футболчиси Шунсуке Накамура бугун 38 ёшга тўлди. Шу муносабат билан You Tube'да Накамура ҳақида видео тақдим этилди.

Осиё футболининг энг ёрқин юлдузларидан бўлган Накамура видеода Шотландия футболи афсонаси деб таъкидланган. Чунки япониялик футболчи узоқ муддат Шотландиянинг «Сельтик» жамоаси сафида ўйнаган ва клубнинг энг яхши футболчиларидан бўлиб тарихдан жой олган.