УЕФА Францияда давом этаётган Европа чемпионати гуруҳ босқичининг энг чиройли голини эълон қилди.

F гуруҳи вакиллари Венгрия ҳамда Португалия терма жамоалари ўртасидаги ўйиннинг 19‑дақиқасида венгерлар ҳужумчиси Золтан Гера томонидан киритилган гол учун УЕФА сайтида ўтказилган сўровномада қатнашчиларнинг 74 фоизи овоз берди.

Таъкидлаш жоиз, Гера бу голни 37 ёшу 61 кунлик вақтида урди. Бу билан ҳужумчи Европа чемпионатларида гол урган энг ёши катта иккинчи футболчи бўлди.