Супероғир вазнда IBО, WBО ва WВА йўналишлари чемпиони Тайсон Фьюри допинг истеъмол қилганликда гумон қилинмоқда. Бу ҳақда Мirrоr нашри хабар беради.

Фьюри ўтган йилнинг 28 ноябрь куни украиналик боксчи Владимир Кличкони мағлуб этиб IBF, IBО, WBО ва WBА йўналишларидаги камарларни ютиб олган эди. 9 июль куни икки боксчи ўртасида реванш жанги ўтказилади. Лекин бу жанг бўлмаслиги ҳам мумкин.

«Унинг қонида допинг бор экани ҳақида шубҳалар бор. Боксчининг тоза эканини 100 фоизга исботланмагунча жанг ўтказилмайди»,- дейди Фьюрининг промоутери Мик Хеннеси.