«ПСЖ»ни 30 июнь куни эркин агент мақомида бутунлай тарк этадиган ҳужумчи Златан Ибраҳимович «Манчестер Юнайтед» аъзосига айланади.

Gianlucadimarzio.com нашри хабарига кўра, швециялик ушбу футболчи Англияга йўл олади ва манкунианликлар клуби билан 1 июль куни шартнома имзолайди.

Айни вақтда Ибраҳимович Монте-Карлода таътилни ўтказмоқда ва ўз агенти Мино Райола билан «МЮ»даги шартномасининг барча жиҳатларини ҳал қилиб олган.

The Guardian нашри маълумотига кўра, у «қизил иблислар» жамоаси билан 1 йиллик шартнома имзолайди ва ҳафтасига 220 минг фунтлик маош олади.

Манба: Tribuna.uz