«Базель» жамоаси аъзоси, Швейцария терма жамоаси билан Европа чемпионатида иштирок этиб қайтган ҳужумчи Бреэль Эмболо фаолиятини «Шальке» жамосида давом эттиради.

Немислар клуби ушбу 19 ёшли ҳужумчининг трансфери ҳақида эълон қилди. У билан 5 йиллик шартнома тузилган.

Томонлар трансфер қийматини ошкор этишмаган.

Bild нашри хабарига кўра эса, Эмболонинг трансфери «Шальке»га 21 миллион еврога тушган. Бу миқдор 3га бўлиб тўланади (3 марта 7 миллион евролик транш).

«Шальке»дан ташқари бу футболчи учун 2 йилдан буён «МЮ» жиддий равишда қизиқиш билдираётганди.

Ҳужумчи «Базель» сафида 90 учрашувда майдонга тушган ва 31 гол уриб, 22та голли узатма муаллифи бўлган.

Бундан олдинроқ, Эмболо «Шальке»ни тарк этадиган Лерой Сане ўрнини эгаллаши ҳақида хабарлар берилганди.

20 ёшли Санега талабгорлар орасида«Бавария» ва «Манчестер Сити» жамоалари номлари бор.