Бугун Европа чемпионатида 1/8 финал ўйинлари давом эттирилади. Тошкент вақти билан 18:00да Лионда майдон эгалари Франция терма жамоаси Ирландияга қарши баҳс олиб боради. Бу ўйинда Францияни яққол фаворит деб қарашмоқда, лекин...

Ирландларнинг Франция билан алоҳида ҳисоб-китоби бор. 2010 йилги жаҳон чемпионати саралашининг ўтиш ўйинларида айнан Франция ҳамда Ирландия терма жамоалари тўқнаш келишганди. Ўшга баҳсда ҳал қилувчи голни французлар ҳужумчиси Тьери Анри киритган. ҚЎЛ билан. Бу гол жуда катта можароларга сабаб бўлган, лекин УЕФА уни бекор қилмаганди. Шундай қилиб Франция жаҳон чемпионатига чиққан. Бугунги ўйинда мусобақа мезбонларига осон бўлмайди.
Франция ҳамда Ирландия терма жамоалари ўртасидаги ўйинни кўриш имконингиз бўлмаса, Tribuna.uz сайтида олиб бориладиган матнли репортажни кузатиб боринг.