Яманнинг Ал-Муқалла шаҳрида юз берган 4 та портлаш қурбонлари сони 17 кишига етди, деб хабар бермоқда Sky News Arabiya.

Аввалроқ 14 киши ҳалок бўлгани маълум қилинганди. Телеканал маълумотларига кўра, портлашларни террорчи-худкушлар амалга оширган.  

"Ал-Хадас" телеканалининг маълум қилишича, ҳужумлардан мақсад ҳарбий объектларни нишонга олиш бўлган.

Айни вақтда бирорта террорчилик гуруҳи портлашлар учун жавобгарликни ўз зиммасига олмаган.

Бироқ Reuters ахборот агентлиги маълумотларига кўра, учта портлаш юз берган, 14 киши ҳалок бўлган, 15 киши жароҳатланган. Агентликнинг маълум қилишича, бу ҳужумлар учун жавобгарликни ИШИД ўз зиммасига олган.