Аргентина терма жамоасининг яна 2 аъзоси, ҳимоячи Ҳавьер Маскерано ва ҳужумчи Серхио Агуэро Америка Кубоги финалида Чилига пенальтилар сериясида мағлуб бўлингач Лионель Месси ортидан миллий терма жамоани тарк этади.

Маскерано ва Агуэро кейинги 3 йилда 3 марта қаторасига йирик турнирлар финалларида мағлуб бўлганди.

32 ёшли Маскерано терма жамоада 2003 йилдан буён ўйнаб келади, у ўтган вақт ичида терма жамоа либосида 129та учрашув ўтказган ва 3 голга муаллифлик қилган.

28 ёшли Агуэро эса терма жамоа билан 76 учрашувда майдонга тушиб, 33 марта рақиблар дарвозаларини ишғол этганди.

Бироз олдинроқ Месси терма жамоадан кетиши ҳақида эълон қилганди.