Ўзбекистон саноатини ривожлантиришда, саноат маҳсулотларини маҳаллийлаштириш муҳим ўрин тутади. Шунга кўра, 2000 йили ҳукумат томонидан қабул қилинган локализация дастури доирасида, жами қиймати 5,5 млрд доллардан ошиб кетувчи 2600дан ортиқ лойиҳа амалга оширилди, деб хабар қилмоқда "Народное слово" газетаси. 

Унда қайд этилишича, сўнгги 10 йилликда Ўзбекистон ЯИМ йилига 8 фоиздан ортиқроқ ўсган. Мустақиллик йилларида республика иқтисодиёти 6 бараварга ошган. Аҳоли жон бошига тўғри келадиган ЯИМ 6,9 минг долларга етиб, мамлакат ўрта даромадли давлатлар рўйхатидан жой олишга эришган. 

Локализация корхоналарида 5 мингдан ортиқ саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ўзлаштирилган, уларда 7 млрд долларлик импорт ўрнини босувчи маҳсулот ишлаб чиқарилади. Хусусан, охирги 2 йилда 97та гуруҳдаги маҳсулотлар импортига барҳам берилган. 306 турдаги молларни олиб кириш 2 мартага қисқарган. 

Ишлаб чиқаришни модернизация қилиш ва диверцификация қилиш бўйича 2015-2019 йилларга мўлжалланган махус Дастурга кўра, умумий қиймати 40 млрд доллардан ортиқ жами 846та янги сармоявий лойиҳаларни амалга ошириш режалаштирилган.