Россия президенти хавфсизлик хизмати раҳбарлигига Алексей Рубежной тайинланди, деб хабар қилмоқда «Интерфакс» агентлиги. 

Бу ҳақда Россия етакчиси матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилган.

Бундан аввалроқ, Россия президенти хавфсизлик хизмати раҳбарлигига, 2015 йилдан Федерал қўриқлаш хизмати раҳбари ўринбосари лавозимини эгаллаб келган Дмитрий Кочнев раҳбар этиб тайинланганди. 

Кейинроқ, 2016 йил майидан Кочнев Россия Федерал қўриқлаш хизмати (Россия давлат ва ҳукумат раҳбарларининг хавфсизлигини таъминлайди) директори лавозимини эгаллади. 

Қайд этилишича, Рубежной генерал-майор унвонига эга.