Бағдоддан 25 км узоқликдаги Абу-Грейбдаги масжид ёнида теракт содир этилди. Портловчи қурилмали нимча кийиб олган террорчи-худкуш уни ҳаракатга келтирган, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги.   

Портлаш оқибатида камида 12 киши ҳалок бўлди, яна 32 киши жароҳат олди.

Айни вақтда ушбу теракт учун жавобгарликни ҳеч ким зиммасига олмади.

Таъкидланишича, воқеа аксарияти суннийлар бўлган ҳудудда намоз вақтида содир этилган.