Боксчилар Владимир Кличко ва Тайсон Фьюри ўртасидаги иккинчи жанг 29 октябрда бўлиши мумкин. Айнан шу санани бир неча немис ва америка манбалари, жумладан ESPN телеканали маълум қилган.

Эслатиб ўтамиз, учрашув Манчестерда 9 июлда бўлиши керак эди, бироқ Фьюрининг жароҳати туфайли кўчирилганди.