Италия терма жамоаси бош мураббийи Антонио Конте Европа чемпионатининг нимчорак финалида Испания устидан қозонилган ўйиндан кейинги фикрларини билдириб ўтди.

«Мен билардимки, йигитларнинг ичида ғалабага бўлган одатдагидан бошқача иштиёқ бор эди. Мен буни аввал ҳам айтганман. Бундай муваффақиятдан кейин эса бу сўзларни такрорлашим табиий. Шогирдларим ўзларини жуда яхши томондан кўрсатишди. Энди куч тиклашимиз керак. Бизни олдинда яна бир жиддий учрашув кутмоқда. Германияга қарши.

Биз бугун Италия фақат катеначчодан (ҳимоявий ўйин услуби - таҳр.) иборат эмаслигини кўрсатиб қўйдик.

Хави яхши комплимент қилди. У Италия ярми «Барселона»га ва яна ярми «Атлетико»га ўхшашини айтиб ўтди. Кимки футбол ўйнаган бўлса, буни тушунади», — деган Конте Rai Sport эфирида.

Испания турнирдаги иштирокини якунлади. Кейинги босқичга чиққан Италия эса 2 июль куни Германияга қарши майдонга чиқади.

Манба: Tribuna.uz