Хитой ҳукумати тарихда илк бор ХХР Фуқаролик кодексини қабул қилиши мумкин. Бу ҳақда "Хуаньцю шибао" газетаси ёзмоқда.

"Кодекснинг биринчи нормалари 2017 йилда, тўлиқ ҳужжат эса 2020 йилнинг мартида қабул қилиниши мумкин", - деб маълум қилди Бутунхитой халқ кенгаши вакилларининг қонунчилик бўйича доимий қўмитаси комиссияси раҳбари Ли Шиши.

"Фуқаролик кодексини қабул қилиш Хитой учун жуда муҳим. Чунки 200 га яқин фуқаролик ва тижорий қонунлар тартибга солишга эҳтиёж сезмоқда. 1986 йилда қабул қилинган фуқаролик ҳуқуқлари барча аспектларни қамраб ола билмаяпти", - деди ХХРжамоатчилик илмий Академияси қошидаги Фуқаролик ҳуқуқлари институти профессори Сунь Сяньчжун.

Унинг сўзларига кўра, бу Хитой ҳукуматининг фуқаролик кодекс қабул қилишга бўлган бешинчи уринишидир.