АҚШнинг Колорадо штатидаги Денвер шаҳрида номаълум эркак отишма содир этди, деб ёзмоқда The Denver Post.

Отишма оқибатида кўплаб одам ярадор бўлди. Жабрланганларнинг аниқ сони ҳозирча номаълум, воқеа сабаблари аниқлаштирилмоқда. Ҳуқуқ-тартибот муассасалари барча йўлларни ёпиб қўйган ва аҳолидан отишма жойидан узоқроқда бўлишни сўраган.

Денвер полицияси воқеа жойини ўраб олди. Камида 3 та тез тиббий ёрдами машинаси жабрланганлар билан маҳаллий шифохонага йўл олган.