Қуролланган мухолифат жангарилари Сурия шимолидаги Ҳалаб шаҳрига реактив ўт очиш тизимларидан зарбалар берган. "Фурот" ахборот агентлигининг хабарига кўра, жангарилар ўрнашиб олган Бани Зайд шаҳри чеккаларидан аҳоли тураржойларига қарата камида 30 та снаряд отилган. 

Ушбу ҳужумлар 16 кишининг умрига зомин бўлгани хабар қилинган. 28 июнь кунги зарбалар чоғида 5 киши ҳаётдан кўз юмгани айтилганди. 

Айни чоғда, Сурия ҳарбий ҳаво кучлари Ҳалаб шимолига ҳаво зарбалари берган. 
 

Фото:Google image