БМТ Хавфсизлик кенгаши Малидаги тинчликпарвар қўшинлар сонини 2,5 минг кишидан кўпроққа оширишга қарор қилди, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги. 

БМТнинг Малидаги тинчликпарвар миссияси мунтазам равишда жангарилар томонидан ҳужумга учрайди ва энг хавфли хизмат жойларидан бири ҳисобланади. 

Ушбу масала бўйича резолюция Франция томонидан ишлаб чиқилди, уни БМТ Хавфсизлик кенгашининг барча 15 аъзоси маъқуллади. 

Апрелда Қизил хоч Мали шимолидаги уч нафар ходими билан алоқани йўқотиб қўйганди.