Истанбул аэропортида ҳалок бўлганларнинг 28 нафари шахси аниқланди

Жаҳон 29 Июнь 2016 12626

Истанбулдаги Отатурк аэропортида юз берган теракт оқибатида ҳалок бўлган 36 кишидан 28 нафарининг шахси аниқлаштирилди. Бу ҳақида NTV телеканали хабар қилди. 

Улардан 23 нафари - Туркия фуқаролари, 13 нафари хорижлик. Улардан бири - Украина фуқароси, яна бири эронлик. 13 жасад марҳумларнинг қариндош-уруғларига топширилган. 

Сўнгги маълумотларга кўра, теракт оқибатида 36 киши ҳалок бўлган, 147 киши жароҳатланган.

Туркиядаги нашрлар томонидан тарқатилган 180 нафар кишининг жабр кўргани тўғрисидаги маълумот тасдиқланмади. Жароҳат олганлар орасида Россия фуқароси ҳам бўлган, у ўзини Александр Владимирович Лубнин деб таништирган. 

29 июнга ўтар кечаси Тошкент вақти билан соат 00:00да Истанбул шаҳридаги Отатурк номли халқаро аэропортга террорчилар ҳужум уюштирди. Аэропортга кириш, чиқиш ва автомобиллар тўхташ жойида уч марта портлаш содир этилган.

Аэропорт эвакуация қилинди ва бир неча соатга ёпиб қўйилди. Ҳозирги вақтда у кундалик тартиби бўйича фаолият кўрсатмоқда. 

Туркия бош вазири Биноли Йилдирим мазкур ҳужум учун ИШИДни айблади. Ташкилотнинг ўзи ҳозирча жавобгарликни ўз зиммасига олмади. 
 

Кун янгиликлари
Россиядаги юқори мансабдор полициячини ўлдирган қотиллар узоқ муддатга озодликдан маҳрум этилдилар
Яна 94 киши Ўзбекистон фуқаролигига қабул қилинди
BMW ва Toyota қўшма спорткарларини бирга суратга туширишди
Стоичков Мессининг шартномаси бўйича махфий сирни айтди
19:46 1072 Спорт
Туркия Европа Иттифоқидан визасиз тартиб бўйича қарор тезроқ қабул қилинишини кутиб қолмоқда
19:43 236 Жаҳон
ТИВда МДҲ ижроқўм раиси билан учрашув ўтказилди
Ўзбекистоннинг туризм соҳасидаги муаммолари нималардан иборат
Айта олмайсизми, Воронежга.. йўғе.. Қибрайга қандай етиб борса бўлади?
19:39 1393 Жамият
Ўзбекистонда ижтимоий ҳимояга муҳтож шахслар ҳар томонлама қўллаб-қувватланади
19:32 727 Жамият
Назарбоев Чингизхоннинг насаби бўйича мунозаралар ҳақида: Фақат олдинга қараш керак
19:23 2032 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар