Туркия разведкаси ИШИД Истанбулдаги аэропортда теракт содир этишни режалаштираётгани тўғрисида 20 кун олдин огоҳлантирув йўллаганди. Бу ҳақда CNN телеканали хабар тарқатди.

"Разведка июнь ойи бошида, 20 кун олдин ҳукуматни ва бошқа давлат органларини Истанбулда теракт уюштиришга тайёргарлик кўрилаётгани ҳақида огоҳлантирганди. Унда теракт ўтказилиши эҳтимол қилинган жойлар номлари ҳам келтирилганди", дейилади хабарда.

CNN Turk хабарига кўра, огоҳлантиришда номи тилган олинган жойлар қаторида Истанбулдаги Отатурк номли халқаро аэропорт ҳам бор эди.

29 июнга ўтар кечаси аэропортга уч нафар худкуш террорчи ҳужум қилди. Улар аэропорт ҳудудига бостириб кириб, одамларга қарата ўқ узган ва кейин ўзларини портлатиб юборган. 

Сўнгги маълумотларга кўра, терактлар оқибатида 41 киши қурбон бўлган. 

Туркия ҳукумати бу ишларнинг ортида ИШИД террорчилик гуруҳи турганини тахмин қилмоқда. 

Фото: © AP