«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Миллий авиакомпанияси 28 июнь куни кечаси юз берган терактдан кейин Туркия ҳукумати қарорига бўйича Отатурк номидаги халқаро аэропорт вақтинчалик ёпилиши муносабати билан Истанбул-Тошкент йўналиши бўйича 29 июнга ўтар кечаси амалга оширилиши керак бўлган HY-274 рейси муддати ўзгаргани ҳақида маълум қилди.

Миллий авиакомпания матбуот хизматида берилган хабарга кўра, HY-274 рейси билан Истанбул шаҳридан Тошкентга парвоз қиладиган самолётнинг парвозга чиқиш вақти маҳаллий вақт билан соат 20:00 этиб белгиланган.

Отатурк аэропортида йўловчиларни рўйхатдан ўтказиш маҳаллий вақт билан соат 17:00да бошланади.

«Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАК йўловчилар ушбу ўзгаришларни тўғри тушунишига умид билдирган.