Ҳиндистон мудофаа вазирлиги "ер-ҳаво" таснифидаги "Барак 8" ракетасининг муваффақиятли синовини амалга оширди, деб хабар қилмоқда ANI агентлиги. У, мамлакат шимоли-шарқидаги Орисса штати Чандипур полигонидан 30 июнь куни эрталаб учирилган.

Ракета, Ҳиндистоннинг Мудофаа тадқиқотлари ва ишланмалари ташкилоти томонидан исроиллик мутахассислар ҳамкорлигида ишлаб чиқилган. Вазни 300 кг келадиган ракета 70 кмгача бўлган масофадаги ҳар қандай ҳаво нишонини уриб тушира олади. 

Bharat Dynamics компанияси йилига 100га яқин шундай ракета етказиб бера оладиган ишлаб чиқариш қувватини тақдим этган. "Барак 8"нинг синов жараёни якунлангач, у Ҳиндистон армияси қуроллари сафига киритилади.