Скарлетт Йоханссон барча замонлардаги энг "кассабоп" актриса деб тан олинди. Бу ҳақида People нашри Box Office Mojo маълумотларига таяниб хабар берди. 

Экспертларнинг ҳисобига кўра, Америка кинопрокатида Йоханссон иштирокидаги фильмлардан жами 3,3 миллиард доллар маблағ тушган. Бу актрисага Ҳолливуд актёрларнинг умумий рейтингида 10-ўринни, актрисалар рейтингида эса 1-поғонани забт этиш имконини берди. 

Актёр ва актрисаларнинг умумий рейтингида Скарлетт Йоханссондан олдинги ўринларни Ҳаррисон Форд, Сэмюэл Л. Жексон, Морган Фриман, Том Хэнкс, кенжа Роберт Дауни, Эдди Мёрфи, Том Круз, Майкл Кейн ва Жонни Депп эгаллади.

Актрисалар рўйхатида Йоханссондан кейинги ўринларни Кэмерон Диаз, Ҳелена Бонем Картер, Кейт Бланшетт, Жулия Робертс, Элизабет Бэнкс, Эмма Уотсон ва Энн Хэтэуэй забт этди.