Австрия конституциявий суди мамлакатда жорий йил 22 майда ўтказилган президентлик сайлови натижасини бекор қилди. Бу ҳақда Reuters хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, мамлакатда президентлик сайловлари такроран ўтказилади.

Июнь бошида Австрия озодлик партияси мамлакатда ўтган президентлик сайлови натижасидан қониқиш ҳосил қилмаганини билдирган эди.

Ўтган сайловда Австрия озодлик партиясидан номзод Норберт Хофер  бир фоизлик кам овоз олиб, Яшиллар партиясининг собиқ раҳбари Ван дер Белленга ютқазиб қўйган эди.