Бразилия суди Facebook'га тегишли бўлган WhatsApp компанияси наркотрафикда алоқадор деб гумон қилинаётган фойдаланувчининг қатор ёзишмаларини очиб беришдан бош тортгани учун ижтимоий тармоқнинг мамлакатдаги 19,5 миллион реал (6 миллион доллардан ортиқ) ҳисобини блоклаб қўйди. Мавзу январь ойидан бери Бразилия федерал полициясининг кокаин сотувчиларининг халқаро тармоғига қарши олиб бораётган терговлари хусусида бормоқда, деб хабар қилади “Рейтер”. 

WhatsApp мессенжери уларнинг ёзишмаларини ошкор этишдан бош тортган, шундан сўнг компания маблағларини блоклаб қўйиш қарори қабул қилинди. WhatsApp'нинг Бразилияда ҳеч қандай ҳисоби йўқ, шунинг учун унинг эгаси бу борада жабр кўрди.  

2015 йилнинг декабрида Бразилия суди WhatsApp мобиль дастури ишини вақтинчалик тўхтатиб қўйган эди. Бу ҳолат эса Жанубий Америка мамлакатларида россиялик тадбиркор Павель Дуров томонидан ишлаб чиқилган Telegram дастурининг кўрсаткичи юқори даражада ўсишига олиб келди.