КХДР раҳбари Ким Чен Ин "Куба билан узоқ муддатли дўстона алоқалар"ни қўллаб-қувватлайди. Корея меҳнат партияси вакилининг ЦТАК нашрига маълум қилишича,  у бу ҳақда Куба давлат кенгаши делегациясига бошчилик қилган Сальвадор Вальдес Меса билан учрашувда айтиб ўтган. Меса айни вақтда КХДР пойтахти Пхеньянда Рауль Кастронинг махсус элчиси сифатида бўлиб турибди.

Ким Чен Ин Куба Коммунистик партиясининг еттинчи съездида "ҳукумат ва халқ социализм қуриш ва империализмга қарши курашни давом эттириш" ҳақида қабул қилган қарорини маъқуллаган.

У "икки мамлакат ва икки партиянинг дўстона алоқалари фақат ривожланиши"га ишонч билдирган ҳамда делегация вакиллари билан суратга тушган.

Меса ўз навбатида Куба "ҳеч қачон социалистик йўналишдан оғишмаслиги ва давлатларнинг анъанавий алоқалари давом этиши"ни айтиб ўтган.