Икки нафар офицер ва тўрт нафар оддий аскардан иборат Миср ҳарбийлари Ливия билан чегарада патруллик вақтида қуролланган гуруҳ билан тўқнашувда ҳалок бўлди. Бу ҳақда Миср мудофаа вазирлиги маълум қилган. Уч нафар ҳарбий хизматчи жароҳатланган.

Вазирлик маълумотларига кўра, қуролланган гуруҳ билан тўқнашув чегарада жойлашган Ал-Фарафра туманидаги патруллик вақтида рўй берган.

Шунингдек, маълум қилишларича, чўлли Ал-Фарафра туманида наркотик моддалар, сигарет ва қурол контрабандаси билан шуғулланувчи гуруҳ фаолият юритади.