Тошкент Фотосуратлар уйи ҳузуридаги ижодий мактаб-студия битирувчиларининг Соғлом она ва бола йилига бағишланган фотокўргазмаси очилди. Бу ҳақда “ЎзА” хабар бермоқда.

Ижодий мактаб-студия мана, ўн йилдирки, фотография санъатига қизиқувчи ёшларнинг амалий машғулотларда иштирок этиб, ўз тенгдошлари ижоди билан яқиндан танишиш, тажриба алмашиш имконини яратмоқда.

Бу галги кўргазмада  Мадина Исломова, Ойниса Азимхўжаева, Ирина Сухина, Бекзод Раҳимжонов, Жамол Сандибоев, Азиз Фозилжонов, Владимир Заводов, Георгий Чанков, Богдан Юматов каби ҳаваскорларнинг Ўзбекистоннинг бетакрор табиати, маданияти, санъати, самимий ва меҳнатсевар одамлари акс этган икки юзга яқин ижодий иши намойиш этилмоқда.