2016 йилнинг май ойи охирида тармоқда мактабдаги қобилиятли болалар танловида тасвирга олинган ролик жуда машҳур бўлиб кетди. Шимолий Каролина штати, Шарлотт шаҳрида яшовчи Майк Сенаторе бутилкани айлантириб отиб, томошабинларнинг олқиқшига сазовор бўлди. Мазкур видео 4 миллиондан ортиқ марта кўрилди, ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари эса бутилкани отиш трюкини такрорлашга киришиб кетишди. 

Май ойининг бошида YouTube фойдаланувчиларидан бири сувли бутилкани отишдек бефойда истеъдод намойиш этилган видеони каналга чиқарди. Роликни бир ярим миллиондан ортиқ одам томоша қилди, лекин мактаб истеъдодлари танловидан олинган видеодан кейингина "бутилкани айлантириб отиш" флешмоби бошланди. 

Майкни телевидениега таклиф қилиб, интервью ола  бошлашди. Стивен Кольбернинг ток-шоусида Майк ушбу трюкига атиги икки соат сарфлаганини тан олади.

Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари челленж ғоясини қўллаб-қувватлашди ҳамда бутилка отиш видеоларини намойиш эта бошлашди. 

Кимки замон билан ҳамнафас юришни истаса, YouTube'да қайдай қилиб бутилка иштирокидаги трюкни тўғри амалга амалга оширишни ўргатувчи видеолар пайдо бўлди. Трюкнинг сири оддий: бутилка ярим бўш бўлиши керак. 

Бу флешмобни ёқтирмаганлар ҳам топилди: кўпчилик ушбу трюкни ҳаддан ташқари содда деб топди. Фрисби отиш бўйича икки карра чемпион Броди Смит ўзининг инстаграмдаги саҳифасида "Бутилкаларни отиш тўхтатилиши керак!" деган чорлов билан чиқди.