Германиялик пилот, «Феррари» жамоаси аъзоси Себстьян Феттелга Sky Sport Italia журналисти футбол бўйича Италия терма жамоаси футболкасини бермоқчи бўлди. Феттель эса бу совғани қабул қилмади.

«Яхшиси буни ўзингизда қолдиринг. У билан ўйиндан кейин кўз ёшларингизни артасиз», деган италиялик журналист қизга жавобан Феттель.

Шу тариқа, 28 ёшли пилот бу қарама-қаршиликда Германия Италияни енгишига ишонч билдирган.

Германия — Италия учрашуви 2 июль куни Тошкент вақти билан соат 23.55да бошланади. «Тribuna.uz» ушбу учрашувдан онлайн-трансляция уюштиради.