“Жайш ал Ислом” террорчилик ташкилоти жангарилари Дамашқ яқинида қулаган ҳарбий самолётнинг учувчисини ўлдиришди. Бу ҳақда Сурия қуролли қўмондонлиги маълум қилган.

“Террорчилар жирканч қотилликка қўл уришди ва учувчи-қаҳрамон полковник Нурса Хасанни ўлдиришди. <...> Бу инсониятга тўғри келмайдиган қўрқоқларча ҳаракат ва асирларга муносабатнинг халқаро қонунларига амал қилмасликдир”, - дейилади маълумотда.

Сурия қуролли кучларининг таъкидлашича, террорчиларнинг ушбу қилмиши “жазосиз қолмайди”.