«Севилья» жамоасининг польшалик таянч яримҳимоячиси Гжегож Криховяк «ПСЖ» футболчисига айланди.

26 ёшли ушбу футболчи парижликлар клуби билан 2021 йилгача битим тузган. Бу ҳақда унинг ўзи твиттерида ёзган.

«ПСЖ» ушбу футболчининг трансфери учун «Севилья»га 25,2 миллион евро тўлаган.

Футболчининг андалусияликлар жамоаси билан шартномаси муддати 2019 йилгача эди.

Қайд этиш керакки, унинг парижликлар жамоасига ўтиши «Севилья»нинг собиқ бош мураббийи Унай Эмери «ПСЖ»га тайинланиши билан боғлиқ. Айнан у ўз шогирдини Францияга олиб ўтди.

Манба: Tribuna.uz