Европа чемпионатининг чорак финали доирасидаги яна бир учрашув Италия ва Германия ўртасида ўтказилди.

Ўйиннинг 65 дақиқасида Месут Ўзил ҳисобни очди. Ўйин якунланишига 13 дақиқа қолганида Бонуччи пенальтини голга айлантириб, ҳисобни тенглаштирди.

Ўйиннинг асосий вақтида ҳисоб ўзгармади. Қўшиб берилган бўлимларда ҳам гол урилмади ва ҳакам жамоаларни пенальтилар сериясига таклиф этди.

Футбол лотереясида омад немисларга кулиб борқди.

Қайд этиш керакки, пенальтилар серияси ўта ҳаяжонли ўтди.

Германия томонидан Мюллер, Месут Ўзил ва Себастян Швайнтайгер зарбани амалга оширишда хато қилди. Италия вакилларидан эса Заза, Грациано Пелле, Бонуччи ва Дармиан тепган тўп дарвозага кирмади. Ҳал қилувчи гол немислар ҳимоячиси Ҳектор томонидан урилди ва Германия нохуш анъанага чек қўйиб, Италия тўсиғидан ўтган ҳолда ярим финалга чиқди.

Шу вақтгача Италия терма жамоаси расмий мусобақаларда Германияга ҳеч қачон ютқазмаганди.

Жаҳон ва Европа чемпионатларида иккала терма жамоа шу пайтгача 8 марта куч синашганди. Италия 4 марта ғалаба қозонган, 4та ўйин дуранг натижа билан якунланган.

Умуман Германия ва Италия жами 33 марта ўйнаган. Италияда 15 ғалаба, Германияда 8 ғалаба, 10та дуранг. Тўплар нисбати 40:49.

Шу билан бирга Германия Европа чемпионатлари чоракфиналида ҳеч қачон мағлуб бўлмаганди.

Германия – Италия 1:1

Голлар: 1:0 – 65 Ўзил, 1:1 – 78, пенальти Бонуччи.
Германия – Нойер, Боатенг, Хектор, Хеведес, Хуммельс, Киммих, Кроос, Хедира (Швайнштайгер, 16), Озил, Мюллер, Гомес (Дракслер, 72).
Италия – Буффон, Бонуччи, Кьеллини (Дзадза, 120), Де Шильо, Бардзальи, Пароло, Флоренци (Дармиан, 86), Стураро, Жаккерини, Пелле, Эдер (Инсинье, 108).
Пенальтилар серияси:
1:0, 1:12:12:23:23:34:34:45:45:56:5.
Огоҳлантиришлар: Стураро (56), Де Шильо (57), Пароло (59), Ҳуммельс (90), Пелле (91), Жаккерини (103), Швайнштайгер (112).