Австралия ҳукумати қўлга туширилган 206 млн АҚШ доллари қийматига эга 275 кг метамфетамин наркотик моддасига алоқадорликда айблаб, саккиз кишини ҳибсга олди. 

Австралия иммиграция ва чегара қўриқлови вазирлиги вакиллари юклар жўнатиладиган контейнер ичида гиёҳванд моддалари борлигини аниқлашган. Етти нафар австралиялик ва бир нафар малайзиялик қўлга олинган. Бу ҳақда “Франс Пресс” агентлиги хабар бермоқда.

Уларнинг беш нафарига нисбатан умрбод қамоқ жазоси тайинланиши мумкин.

Мамлакат полициясининг маълум қилишича, уларга ушбу операцияни ўтказишда Хитой ҳукумати яқиндан кўмак кўрсатган.