“Манчестер Сити” клубининг янги бош мураббийи Хосеп Гвардиола Англия чемпионатидаги фаолиятидан нималарни кутаётганини маълум қилди.

“Менда Англия футболи ҳақида бирор бир фикр юзага келмаган. Мен кўп нарсани ўрганишим керак. Менда фақатгина қандай ўйнашимиз кераклиги ҳақида умумий тасаввур бор, холос.

Англия Премьер лигасининг қанчалик талабчан эканини биламан. Мени ўз услубимни Англияга мослаштириш қийинлиги ҳақида ҳам огоҳлантиришди. Мен буни исботлаш учун ҳам шу ерга келдим.

Кўпчилик менга АПЛда “Барселона” ва “Бавария”даги сингари кетма-кет ғалаба қозониш қийин деб таъкидлашди. Бунга менинг жавобим: “Яхши, келинг синаб кўрамиз!”, – деди Гвардиола.

Манба: Tribuna.uz