Кувайт ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари мамлакатда тайёрланаётган қатор терактларнинг олдини олди. Бу ҳақда мамлакат ИИВ маълумотларига асосланиб, KUNA агентлиги хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, терактни режалаштирган барча ташкилотчилар қўлга олинган.

Reuters маълумотига кўра, Кувайт ИИВ ИШИД террорчилик гуруҳи амалга ошириши мумкин бўлган учта терактнинг олдини олган. Мамлакат ИИВ хабарига кўра, терактни ташкиллаштирилгани ИШИД террорчиларини қўлга олиш бўйича ўтказилган рейд вақтида маълум бўлган.