Тошкентнинг «Локомотив» клуби бугун жиддий трансфер имзолади. 

Осиё Чемпионлар Лигасида ўз юришини давом эттираётган «Локомотив» Ўзбекистон чемпионатида тўп сурувчи энг кучли легионерлардан бири, ички чемпионатдаги рақобатчи жамоа «Насаф» жамоаси етакчиси Артур Геворкян билан келишувга эришди. Бу ҳақда Tribuna.Uz сайтида маълум қилинган.

Артур Геворкян 1984 йил 22 ноябрда Туркманистоннинг Ашхобод шахрида таваллуд топган.

Футболчилик фаолиятини Туркманистоннинг «Шагадам» клубида бошлаган. Ундан сўнг «Есиль-Богатыр» (Қозоғистон), «Ашхобод» (Туркманистон), «Шўртан» (Ўзбекистон), «Пахтакор» (Ўзбекистон) ва «Насаф» (Ўзбекистон) клубларида давом эттирган.