Англия терма жамоаси Европа чемпионатини тарк этгач, Балига таътил учун йўл олган Крис Смоллинг шифохонага тушиб қолди.

«Манчестер Юнайтед» жамоасининг 26 ёшли бу ҳимоячисининг шифохонада олинган сурати интернет бўйлаб тарқалгач, мухлислар ундан хавотирлана бошлашди.

Айни вақтда севгилиси Сэм Кук билан Бали оролида бўлиб турган футболчи сёрфинг вақтида жароҳат олгани тахмин қилинаётганди.

Кейинроқ маълум бўлишича, у овқатдан заҳарланиш натижасида ҳушини йўқотган ва шифохонага ётқизилган.

Айни вақтда унинг аҳволи яхшилангани айтилмоқда.