Австрия ички ишлар вазири Вольфганг Соботка, шу йилнинг 2 октябрь куни мамлакатда такрорий президентлик сайлови ўтказиш таклифини илгари сурди, дея хабар қилмоқда Reuters. У ҳукумат йиғилиши арафасида шундай фикрни билдирган. 

Аввалроқ, Австрия президентлиги учун сайловларнинг янги босқичи сентябрь ойи охирида бўлиши мумкинлиги хабар қилинган эди. 

1 июль куни мамлакат Конституциявий суди 22 май куни бўлиб ўтган президентлик сайлови натижасини, Австрия Озодлик партиясининг шубҳаларидан сўнг, бекор қилган эди. 

 

Фото:REUTERS/HEINZ-PETER BADER