Франциялик таниқли мураббий Ги Рунинг ҳисоблашича, Португалия терма жамоаси сафида Европа чемпионатида порлаётган ёш футболчи Ренату Санчешнинг ёши кичрайтирилган.

«Ҳа, Санчеш ҳақида 18 ёшли футболчи эканини айтишади, лекин унинг ўтмишини суриштириш керак. Унинг паспортида туғилган санаси ёзилган сана у туғилган вақтагига мос эмас. Бу нотўғри маълумот. Бу ҳужжат у туғилганидан анча йиллар ўтиб олинган.

Менимча у 23 ёки 24 ёшда. Лекин у жуда яхши ўйнамоқда», — деган Ру Руминиянинг Dolce Sport нашрига берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, ўтган мавсум охирида «Бавария» Санчешни «Бенфика»дан 35 миллион евро эвазига харид қилганди.

Манба: Tribuna.uz